23:19 / 29.05.2022
1 474

Навоийда фирибгарга суд ҳукми ўқилди

Навоийда фирибгарга суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида фирибгар шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

1984 йилда туғилган А.Қувондиқов (шахси ўзгартирилган) олдин хам “фирибгарлик” - жиноятини содир қилиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2022 йил 24 январь куни Хатирчи тумани, “Янграбод” маҳалласи ҳудудида таниши И.Қиличов (шахси ўзгартирилган)ни ишончига кириб, унга 20.000.000 сўм пулларини АҚШ доллари валютасига алмаштириб беришини ваъда қилиб олиб, фирибгарлик йўли билан ушбу пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, И.Қиличовга 20.000.000 сўм миқдорда моддий зарар етказган.

Суд, А.Қувондиқовни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароити инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди.

Судланувчи А.Қувондиқовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йилу 6 ойга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, судланувчи А.Қувондиқовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида узил-кесил иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йилу 2 (икки) ой 27 (йигирма етти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилиб, судланувчи А.Қувондиқовга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд мажлиси залидан қамоқдан озод этилди.

Ҳабибулла Тухтаев Баратович,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди судьяси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда фирибгарга суд ҳукми ўқилди