23:25 / 29.05.2022
1 394

Навоийда ишга киритишни ваъда қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

Навоийда ишга киритишни ваъда қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ишга киритишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

1975 йилда туғилган Ҳ.Хасанов (шахси ўзгартирилган) 18.11.2021 йилдан буён “Navoiy suv ta’minoti” маъсулияти чекланган жамияти Навбаҳор тумани бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўла туриб, таниши Ж.Холов (шахси ўзгартирилган)ни жамиятни юридик истеъмолчилар билан ишлаш бўйича мутахассиси лавозимига ишга қабул қилиш эвазига 300 АҚШ доллар пора беришни талаб қилиб, 20.12.2021 йил соат 18 ларда Навбаҳор тумани, “Бешработ” қўрғони марказида кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ доллар ва 1.000.000 сўм пулларни Ж.Холовдан пора тариқасида олганлиги, ўтказилган тезкор тадбирда аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд, Ҳ.Хасановни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, кекса онаси ҳам уни қарамоғидалигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 1-қисми билан 2 (икки) йилга Ўзсувтаъминот акционерлик жамиятига қарашли сув таъминоти маъсулияти чекланган жамиятда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 3 (уч) йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ҳабибулла Тухтаев Баратович,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди судьяси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда ишга киритишни ваъда қилган шахсга суд ҳукми ўқилди