08:58 / 30.05.2022
1 108

Наманганда 1 гектар ер учун 40 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди

Наманганда 1 гектар ер учун 40 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди
Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
Наманганда 1 гектар ер майдони учун 40 минг доллар талаб қилган шахс ва унинг шериклари қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йил май ойи бошларида мева ва полиз экинларини қуритиш ҳамда қадоқлаш цехини ташкил этиш мақсади бўлган фуқаро ер майдони қидириб, Чуст туманига боради. Шу ерда маҳаллий фуқаролардан бири билан танишади. У Чуст тумани, Қодиробод маҳалласи ҳудудида 1 гектар ери борлиги, бу ерни 40 000 долларга сотишлигини маълум қилиб, туман ҳокимининг қарори ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун олдиндан 15 000 доллар бериш кераклигини айтади.

19 май куни Наманган туманида яшовчи фуқаро вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 15 000 доллар аванс талаб қилаётган шахснинг ҳатти-ҳаракатлари қонунийлигини ўрганиб беришни сўраган.

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
«Мазкур аризага асосан вилоят ИИБ ЖҚБ Ер ресурсларини талон-тарож қилинишига қарши кураш бўлими, ИИВ маъсул ходими, дилоят прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўткзилди. Тадбирда Чуст туманидаги боғдорчиликка ихтисослаштирилган 1 гектар майдонни ўзига тегишли эканлигини даъво этиб, аризачидан 15 000 доллар талаб қилиб, келишилган суммадан 168 000 000 сўм ҳисобидаги пулларни олган шахс ушланди ва ашёвий далиллар қўлга киритилди», — дейди Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Шокиржон Ҳошимов.

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
Мазкур ҳолат юзасидан уч нафар шахсга нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда 1 гектар ер учун 40 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди