
Ўзбекистонда қанча хорижлик талабалар таҳсил олаётгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил этган.
Йиллар кесимида республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони қуйидагича:
2016/2017-ўқув йили – 603 нафар;
2017/2018-ўқув йили – 1320 нафар;
2018/2019-ўқув йили – 2685 нафар;
2019/2020-ўқув йили – 3593 нафар;
2020/2021-ўқув йили – 4219 нафар;
2021/2022-ўқув йили – 5140 нафар.
2020 йилнинг 1 январь ҳолатига, Ўзбекистондан 53 минг нафар талабалар хорижда таҳсил олмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар