
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Самарқанд туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Х.С. мазкур туманда яшовчи фуқарога иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 сотих ернинг 5 сотихини бошқа бир фуқаронинг номига фабрика қуриш учун расмийлаштириб бериш эвазига ундан 100 минг доллар талаб қилиб, сўралган пулдан 70 минг доллар олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
Қайд этилишича, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.