
Кадр: Telegram
27 май куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Cobalt автомобили йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборгани тўғрисида хабар берилганди. «Миллий» телеканалининг «Миллар» дастурида жабрланувчининг аҳволи тўғрисида маълумот берилди.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, у дўсти билан шу куни бассейнга кетаётган бўлган. «Йўлдан ўтаётганимни биламан, қолганини эслай олмайман. Ҳозир аҳволим яхши, ҳеч қаерим синмаган, бошим лат еган», — дейди у.
Шифокорларнинг айтишича, бемор қўшма травма ўткир қон-томир жарроҳлик бўлимига ётқизилиб, керакли муолажалардан ўтказилган, ҳозирда унинг аҳволи ўртача оғир.
Ҳолат Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан назоратга олинган. Ургут тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан содир бўлган авария юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг