Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, вилоятда ўтказилган тезкор тадбирларда Мирзачўл, Шароф Рашидов, Бахмал туманлари ва Жиззах шаҳрида гиёҳвандлик моддаларини етиштириш ва сотишга уриниш ҳолатлари фош этилган.
Жумладан, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи шахс Бахмал тумани Узунбулоқ маҳалласи ҳудудида тўхтатиб текширилганда ёнидан полиэтилен пакетга ўралган 968,79 грамм опий гиёҳвандлик моддаси топилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ургутлик шахс ушбу гиёҳванд моддани Бахмал тумани Узунбулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи фуқародан сотиб олган. Шу куни сотувчининг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари текширилганда унинг хонадонидан опий гиёҳванд моддасининг қолдиқлари бўлган полиэтилен пакетлар ва 2 дона пичоқ ашёвий далил тариқасида олинган.
Маълум бўлишича, ушбу фуқаро гиёҳвандлик моддаларни Тожикистон Республикаси фуқаросидан жорий йилнинг 20 май куни туман ҳудудидан ўтган давлат чегараси орқали божхона назоратини четлаб контрабанда йўли билан ўтказган ва яшаш хонадонида сақлаб келган. Опий сотувчиси ва харидор вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар