23:04 / 30.05.2022
1 412

Жиззахда бўри болаларини 200 доллардан сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Жиззахда бўри болаларини 200 доллардан сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Фото: «Ekolog.uz»
Жиззах вилоятида бўри болалари 200 долларга сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан суриштирув-ўрганиш ишлари олиб борилганини маълум қилди.

Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг биохилма-хилликни асраш, рақамлаштириш ва кадастр юритиш бўлими ходимлари томонидан Бахмал тумани ИИБ билан ҳамкорликда суриштирув-ўрганиш ишлари натижаларидан маълум бўлишича, Бахмал туманида истиқомат қилувчи Т.Х. ва Ж.М. исмли фуқаро 3 та бўри боласини ушлаб, уларни сотиш бўйича ижтимоий тармоқ саҳифаларига жойлаган.

Тезкор назорат рейд тадбирида фуқаро Х.Т.нинг ўзига тегишли бўлган автомашина юкхонасида 3 та бўри боласи борлиги аниқланган ва ашёвий далил сифатида олинган. Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан жарима қўлланилган.

«Айни вақтда бўри болалари экологлар томонидан парвариш қилинмоқда. Об-ҳавонинг қулай бўлган вақтида уларни ушланган жойига олиб бориб, табиат қўйнига қўйиб юбориш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда яна қўшимча маълумот берилади», — дейилади қўмита хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда бўри болаларини 200 доллардан сотмоқчи бўлган шахслар ушланди