23:40 / 30.05.2022
3 015

«Тўрт кун амалга ўтириб, қўни-қўшнингни танимай қолдингми?» — Зоир Мирзаев

«Тўрт кун амалга ўтириб, қўни-қўшнингни танимай қолдингми?» — Зоир Мирзаев
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев «лимит йўқ» дея баҳона қилиб, кредит беришни рад этиб келган ҳоким ёрдамчисига танбеҳ берди. Бу ҳақда ҳокимнинг шахсий Telegram каналида маълум қилинган.

Маълум бўлишича, воқеа Зоир Мирзаевнинг фуқаролар учун навбатдаги қабули пайтида содир бўлган. Ҳокимлик ахборот хизмати масъулларининг ахборот беришича, мазкур қабул 2022 йилнинг 28 май куни бўлиб ўтган.

Видеодан англашилишича, Зоир Мирзаев фуқаро мурожаатига ечим излаб, мазкур ишга масъул ҳоким ёрдамчиси билан телефон орқали мулоқот қилган. Мулоқот давомида ҳоким ёрдамчиси вилоят раҳбарига мурожаатчи фуқаро қўшниси бўлишини, муаммо олти ойдан бери чўзилиб келаётганини айтган. Бунга жавобан Зоир Мирзаев «Тўрт кун амалда ўтириб, қўни-қўшнингни танимай қолдингми», — дейди. Шундан кейин ҳоким ёрдамчисини қабулига чақиради.

«Қабулда вилоят ҳокими мурожаатчи аёлнинг шикоятини тинглаб, олти ойдан бери кредит ололмаётгани учун мурожаатчи яшовчи маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Ойбек Ҳамробеков билан суҳбатлашди. Муаммони ечиш учун масъулга келаси жума — 2022 йилнинг 3 июнига қадар муддат берди», — дейди ҳокимлик ахборот хизмати масъули.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Тўрт кун амалга ўтириб, қўни-қўшнингни танимай қолдингми?» — Зоир Мирзаев