10:57 / 31.05.2022
2 018

Комил Алламжонов «Озодлик радиоси» президенти ва ўзбек хизмати бош муҳаррири билан учрашди

Комил Алламжонов «Озодлик радиоси» президенти ва ўзбек хизмати бош муҳаррири билан учрашди
Фото: t.me/allamjonov_ki
Комил Алламжоновнинг ёзишича, «Озод Европа Радиоси / Радио Свободная Европа («Озодлик радиоси») медиакорпорацияси президенти ва бош ижрочи директори Жейми Флай ва «Озодлик»нинг ўзбек хизмати бош муҳаррири Паҳлавон Содиқ билан навбатдаги, аммо юзма-юз учрашув ўтказилган.

Маълум қилинишича, учрашувда ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинган ва ҳар икки томон учун долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Маълумот учун, «Озодлик радиоси» бир қанча Шарқий Европа мамлакатлари ҳамда МДҲ республикаларига эшиттиришлар олиб борувчи халқаро радиостанциядир. «Озодлик радиоси» 28 тилда, шу жумладан, ўзбек тилида ҳам ишлайди.

Радиога совуқ уруш пайтида коммунизмга қарши станция сифатида Германиянинг Мюнхен шаҳрида асос солинган. 1949 йилдан 1995 йилгача станциянинг асосий биноси шу ерда бўлган. 1995 йил станциянинг маркази Чехия пойтахти Прагага кўчирилган.

Бундан олдин Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 133-ўринга чиққанига муносабат билдирганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Комил Алламжонов «Озодлик радиоси» президенти ва ўзбек хизмати бош муҳаррири билан учрашди