22:30 / 31.05.2022
960

Тошкент, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатларига чек қўйилди

Тошкент, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатларига чек қўйилди
Тошкент, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатлари аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, департамент ҳамда ИИБнинг Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фуқаро Х.Х. 2,9 минг долларни фуқаро С.га 32,3 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шаҳрихон туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Б.Х. ва Ф.А. исмли шахслар фуқаро М.га 2,8 минг долларни 30 миллион сўмга сотган вақтида ушланган. Уларнинг ёнидан 2,8 минг доллар, 100 Россия рубли ва 650 минг сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Шунингдек, Китоб туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш билан шуғулланиб келган А.Н. ва С.Б. исмли шахслар фуқаро А.га 3,4 минг долларни 37,8 миллион сўмга сотган вақтида ушланган. Уларнинг ёнидан жами 6,2 минг доллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатларига чек қўйилди