1 387
Бош прокуратура Андижон шаҳри ҳокимлигининг собиқ мулозимлари тергов қилинаётганини тасдиқлади
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров бир гуруҳ шахслар билан 48 млрд. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани, тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олинганига оид хабарлар тарқалмоқда.
Ушбу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Xabar.uz Бош прокуратура билан боғланди. Маҳкама матбуот хизмати Андижон шаҳар ҳокимлигининг бир гуруҳ собиқ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилаётганини тасдиқлади.
Бироқ тергов сири нуқтаи назаридан бошқа тафсилотлар очиқланмаслиги билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг августида Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланган Б.Ҳайдаров бир неча бор қуюшқонга сиғмас хатти-ҳаракатлари билан жамоатчилик эътиборига тушган, куни кеча депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар