Марказий банкнинг Finlit лойиҳаси кундалик харажатларни камайтириш ва кўпроқ пул тежашга ёрдам берадиган 10 та усулни санаб ўтди.
Улар қуйидагича:
1. Кунлик даромад ва харажатларни қайд этиш керак. Бу йўл орқали қанча олишингиз ҳамда нима учун харажатлар қилишингиз ҳақида аниқ тушунчага эга бўласиз.
2. Олдиндан тайёрланган рўйхатга асосан харидларни амалга оширинг ва унга амал қилинг. Бу кераксиз харидлардан асрайди.
- Дўконга бормоқчи бўлсангиз, тўқ боринг. Оч қорин билан боришингиз кераксиз харидларга сабаб бўлиб қолиши мумкин.
- Пулингизни тежаш ҳамда экология зарар етказмаслик мақсадида ўзингиз билан озиқ-овқат пакетларини олинг.
- Дўконга бормасликка ҳаракат қилинг. Ҳозир кўплаб гипермаркетларда уйга етказиб бериш хизматлари жуда машҳур. Бир ҳафталик энг керакли озиқ-овқат маҳсулотларини аниқлаб, рўйхатини тузиб чиқинг ва буюртма беринг. Бу кераксиз харажатларнинг олдини олади, дўконга ташрифингиз билан сиз ниманидир кўриб, муҳим буюм бўлмаса ҳам сотиб олишингиз мумкин.
- Доим жамғарма ёки чегирма карталаридан фойдаланинг. Бундай карталардан 5 фоиздан 20 фоизгача иқтисод қилиш мумкин.
3. Коммунал харажатларини камайтиринг! Энергия тежайдиган лампалардан фойдаланинг, кир ва идиш-товоқ ювадиган машиналарни сотиб олинг.
- Уйингизни тарк этишингиздан олдин барча электр жиҳозларингизни ўчириб чиқинг.
- Чироқлар, сув, газни фойдаланмаган пайтингизда ўчириб қўйинг.
- Ортиқча тўловлар амалга оширмаслик учун коммунал хизматлар ҳисоблагичини ўрнатинг.
4. Нимадир харид қилишингизда сифатга аҳамият беринг. «Пулга қаттиқ одам – икки марта сарф қилади» деган ибора бор. Лекин жуда қиммат бренд буюмларни харид қилиш ҳам тавсия этилмайди.
5. Харидни эртага амалга оширинг. Йўлингизда яхши чегирмали маҳсулот кўриб қолсангиз, аммо рўйхатингизда ушбу маҳсулот бўлмаса, ушбу харидни эртанги кунга қолдиринг. Бу билан бу буюм қанчалик муҳимлиги тўғрисида ўйлаб кўриш имконияти бўлади. Статистика бўйича одамлар маълум вақт давомида харид тўғрисида ўйлаб кўрганда кўп ҳолатларда керак бўлмаган харидлардан воз кечади.
6. Кундалик овқатларни диққат билан режалаштиринг. Вақтингиз ва имкониятингиз бўлса, овқатни ўзингиз уйда тайёрланг. Яримтайёр маҳсулотлар қилиб қўйсангиз – нафақат пулингизни, балки вақтингизни ҳам тежайсиз.
7. Кредит олишда пухта ўйлаб чиқиб кейин қарор қилинг.
Бугунги кунда кредит карталари юртимизда тобора оммалашиб кетмоқда. Қанчалик таклифлар яхши туюлмасин, бундай карталарни расмийлаштиришга шошилманг, чунки кредит карталар кўпинча кераксиз нарсаларни харид қилишга ундайди.
8. Доим иш ҳақингизнинг маълум бир қисмини сақлаб қўйишга ҳаракат қилинг. Бир ойда камида иш ҳақингизни 10 фоиз миқдорини сақлашни одат қилинг.
Шу билан бирга, кутилмаган даромадингизни ҳам сақлаб қолишингизни тавсия қиламиз. Масалан, улар мукофот маблағи, туғилган кунга берилган пул ёки қайтарилган қарз маблағлари бўлиши мумкин.
Майда пуллар, танга ва қайтимларингизни ақчадонингизда сақланг, йил охирига келиб сезиларли даражадаги пул йиғилганига ишонч ҳосил қиласиз.
9. Иқтисод қилиб ҳордиқ олиш — бу ҳақиқат. Бунинг учун хориж сафарингизни олдиндан режалаштиринг, одатда вақтлироқ тўловларини амалга оширсангиз тур-пакет ва авиачипталарни арзон нархларда харид қилиш имкони пайдо бўлади.
Дам олишга четга чиққанингизда «Барчаси мавжуд» (all inclusive) тарифларидан фойдаланинг. Чунки меҳмонхоналар таркибига кирмайдиган хизматлар нархи қиммат бўлади.
10. Ўзингиз ва оила аъзоларингиз учун кийимларни интернет дўконлардан сотиб олишга ҳаракат қилинг. Бу билан сиз етарли маблағни иқтисод қилишингиз мумкин. Сабаб бозор ва дўконларда ижара харажатлари эвазига сотувчилар асл нархларни юқорироқ белгилайди.
Юқоридаги тавсиялар орқали керак ва муҳим бўлмаган харажатларингизни аниқлаб, оилавий бюджетингизни самарали бошқаришингиз мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар