
Ижтимоий тармоқларда «Айтишларича Сергелидаги уйлардан бири ёнаётган экан» сарлавҳаси остида хабар тарқалди.
Кеча, 31 май куни соат 23:20 да Сергели тумани, «Белариқ» МФЙ Узумзор кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига бориб, ёнғинни бартараф этилган. Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 200 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбарияти ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.