Ўзбекистонда ҳайдовчининг ёнидаги йўловчи хавфсизлик камарини тақмагани учун қўлланиладиган жарималар ижтимоий тармоқларда каттагина баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизмати катта мутахассиси Шодмон Сафаровнинг сўзларига кўра, хавфсизлик камарини тақмаган йўловчига жарима белгиланмаган.
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарори билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 1 май кунидан бошлаб кучга кирди. Ушбу қоидаларнинг 9-бандига кўра, конструкциясида хавфсизлик камари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва олд ўриндиғидаги йўловчи хавфсизлик камарини тақиши шартлиги белгилаб берилган эди. Хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчига нисбатан амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисмига кўра, БҲМнинг ярим баробари миқдорида (150 минг сўм) жарима назарда тутилган.
Хавфсизлик камарини тақмаган йўловчи бўйича қонунчиликка таклифлар киритилган, кўриб чиқилмоқда. Айни вақтда хавфсизлик камарини тақмаган йўловчига нисбатан жарима қўлланилмайди», — дейди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар