19:40 / 01.06.2022
1 591

Йиллар давомида уйда сақланиб келадиган энг кераксиз 11 та нарса

Йиллар давомида уйда сақланиб келадиган энг кераксиз 11 та нарса
Фото: Marie Claire
Кўпинча инсон уйда жуда кўп кераксиз нарсалар тўпланишини сезмайди. Шунинг учун тартибсизлик нафақат уйнинг янги дизайнда кўринишга, балки руҳан қайта янгиланишга ҳам тўсқинлик қилади. Marie Claire нашри уйидаги ортиқча нарсадан халос бўлишга қарор қилганларга ишни нимадан бошлаш кераклигини маълум қилди.

Эски кийимлар
Йиллар давомида эскирган ва кийилмайдиган кийимлар ҳар қандай гардеробдан ёки шкафнинг юқори қисмидан топилади. Уларни, гарчи кийилмаса ҳам, ташлаб юборишга кўз қиймайди. Шунинг учун ишни айнан эскирган кийимларни уйдан чиқаришдан бошлаш керак. Масалан, уларни кимларгадир бериб юбориш ҳам мумкин.

Бўш қутилар
Баъзида одамлар негадир узоқ вақт давомида жиҳоз ёки пойабзалнинг бўш қутиларини сақлайди. Аммо агар яқин вақтда қутилар керак бўлмаса ва улардан фойдаланилмаса, қутилардан ҳам қутулиш вақти келди.

Кераксиз пойабзал
Шунингдек, ҳар мавсумда янгиланадиган пойабзаллар сони ҳам йиллар мобайнида кўпайиб кетади. Уларни ҳаттоки қаерадир сиғдириш ҳам муаммо туғдирлади. Хўш, ушбу пойабзаллар энди тўғри келмаслиги учун кийилмайдими ёки таглиги синганми? Буларнинг барчаси пойабзалдан қутулиш учун асосли сабаблардир. Агар улар яхши ҳолатда бўлса — сотиш ёки хайрияга бериш мумкин. Ёки шунчаки таъмирлатиб, кийиш, буниг ҳам иложи бўлмаса, ташлаб юбориш тавсия этилади.

Кераксиз безаклар
Узоқ вақт давомида тақилмасдан ётган заргарлик буюмлари ҳам уйдан кетиш учун номзоддир. Яхшиси, уларни кимгадир берган ёки сотувга қўйган маъқул.

Эски телефонлардан симлари ва ғилофлари
Яна бир фойдасиз ҳамда тушунарсиз одат — бузилган қувватлагичлар ва энди фойдаланмайдиган телефон ғилофларини сақлаш. Буларнинг барчасидан бошқа ҳеч қачон фойдалана олмасликни тан олиш ва уларни чиқиндига ташлаш лозим.

Қоғоз чиқиндилари
Эски эслатмалар, кафолат чеклари, энди керак бўлмаган шартномалар — буларнинг барчаси баъзан одамлар томонидан ўнлаб йиллар давомида сақланади. Кераксиз қоғозларни ҳам юқоридагидек чиқиндига чиқариш уй тозалиги ҳамда саломатлик учун ҳам муҳим.

Муддати ўтган косметика ва дори-дармонлар
Уйда вақти-вақти билан косметика ва дори-дармонларни саралаш ва ҳар бир маҳсулотни яроқлилик муддатини текшириш лозим. Яроқлилик муддати ўтган воситалар ва таблеткаларни дарҳол чиқинди қутисига ташлаш керак.

Бузилган ўйинчоқлар
Уйда болалар ўйинчоқларига ҳам алоҳида аҳамият бериш керак. Дарҳол синган ва бузилганларидан халос бўлиш лозим. Борид-ю, болалар ўйинчоқ ўйнаш ёшидан ўтган бўлса, уларни меҳрибонлик уйларига топшириш янада яхши.

Эскирган идишлар
Синган, дарз кетган идишлар хунук кўринишидан ташқари, соғлиқ учун ҳам зарарлидир. Улар бу билан фойдали жиҳоз эмас, балки бактериялар ўчоғига айланади.

Жуфтсиз жуфт нарсалар
Маълум бир жуфт пайпоқ, қўлқоп ёки зиракларни қанчалик яхши кўришингиздан қатъи назар, агар улардан бири йўқолган бўлса, иккинчисини сақлашдан фойда йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йиллар давомида уйда сақланиб келадиган энг кераксиз 11 та нарса