Кўп квартирали уйлар конструкцияларини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Бу президент томонидан имзоланган ЎРҚ–773-сонли қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Солиқ кодексларига киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган.
Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 баравари (4 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кўп квартирали уйлардаги таянч ва тўсиқ конструкцияларни қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ёки реконструкция қилиш жарима солишга сабаб бўлади. Шунингек, уйларда ва унга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуриш ишларини амалга ошириш ҳам таъқиқланади.
Жарима миқдори қуйидагича:
- фуқароларга БҲМнинг 30 бараваригача (9 млн сўмгача);
- мансабдор шахсларга 50 бараваригача (15 млн сўмгача).
Ушбу ҳуқуқбузарликни (тўсиқ конструкцияларга оид қисмида) биринчи марта содир этган шахс, ўзгариш оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан кўриб чиқилади.
Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:
- бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уйларни бошқарувчилар томонидан умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳамда бажарилаётган ишлар бўйича айланма солиқ солишдан озод этилади;
- бу бўйича кўрсатилган хизматлардан ҳамда бажарилган ишлардан олинган маблағлар солиққа тортилмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар