15:30 / 02.06.2022
1 381

Ҳужжатда 20 йил ўғил бола бўлиб келган қизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси алмаштириб берилди

Ҳужжатда 20 йил ўғил бола бўлиб келган қизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси алмаштириб берилди
Фото: «Халқ сўзи Онлайн»
Қашқадарёда ҳужжатда 20 йил ўғил бола бўлиб келган қизга ўз исми ёзилган гувоҳнома берилди, деб хабар беради «Халқ сўзи online».

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг тоғли Дуоб ва Теракли қишлоқлари аҳолиси учун туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабулда 20 йилдан буён «Шафоатов Олим» дея қайд этилган гувоҳнома билан яшаб юрган қиз мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, бу қиз туғилганида унга янглишиб, «Шафоатов Олим» деб ёзилган гувоҳнома бериб юборилган. Аввало, ота-онанинг беқунтлиги, қолаверса, тоғли қишлоқнинг туман марказидан 180 километр узоқда жойлашгани ва марказга бориш қийин бўлгани сабабли бу қизнинг ўғил бола исми ва фамилияси қайд этилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ўзгартирилмай қолиб кетган.

«Кеч бўлса-да, бу хато тўғриланди. Биз сайёр қабулдан сўнг ‘Шафоатов Олим’ гувоҳномаси билан юрган қизга Шафоатова Муқаддам Равшан қизи деб қайд этилган гувоҳномани топширдик. Эндиликда бу тоғ қишлоқларида йилига икки марта сайёр қабул ўтказишни мўлжаллаяпмиз», — дейди Деҳқонобод тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Озода Ашурова.

Сайёр қабулда турмуш қурганига 4 йил бўлган, шаръий никоҳ орқали яшаб келаётган келин-куёвга қонуний никоҳдан ўтганлиги тўғрисидаги, 17 нафар болага туғилганлиги, 8 оилага эса никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар топширилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Наманганда 80 ёшли отахон ва 77 ёшли онахоннинг никоҳи 55 йил ўтиб расмийлаштирилган, навоийлик фуқаро 19 ёшида туғилганлик ҳақида гувоҳнома олган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳужжатда 20 йил ўғил бола бўлиб келган қизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси алмаштириб берилди