16:22 / 02.06.2022
1 123

Тошкентда ерусти метро йўналишлари остидаги ер майдонлари «E-auksion» орқали ижарага берилади

Тошкентда ерусти метро йўналишлари остидаги ер майдонлари «E-auksion» орқали ижарага берилади
«Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро линиялари остида жойлашган ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга кўра, Тошкент метрополитенининг Дўстлик—Қўйлиқ ер усти метро йўналиши 1–5 бекатлари оралиғидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида қуйидагилар ташкил этилади:

- пиёдалар ва велосипед йўлаклари;
- автотураргоҳлар;
- аҳоли сайр қилиши учун сайилгоҳлар;
- болалар ва спорт майдончалари.

Ҳужжатга мувофиқ ер усти метро йўналишлари остида жойлашган тегишли ер майдонлари хатловдан ўтказилган ҳолда уларнинг ер усти метро йўналишлари фаолиятига таъсир қилмайдиган қисми Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига ўтказилади.

Ушбу ер майдонлари фудтрак ҳамда енгил турдаги қурилмаларни қуриш ва жойлаштириш учун «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали 5 йил муддатга ижара ҳуқуқи билан, истисно тариқасида, 12 ойга тенг улушларда бўлиб тўлаш шарти билан савдога чиқарилади.

Аукцион савдолари орқали олинган ер участкаларида савдо ва хизмат кўрсатиш, тайёр ҳолдаги овқатланиш маҳсулотлари билан савдо қилиш шохобчалари, китоб дўконлари, автотураргоҳлар ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт масканлари барпо этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрида президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. Унга кўра, Тошкентдаги 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилиши белгиланган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ерусти метро йўналишлари остидаги ер майдонлари «E-auksion» орқали ижарага берилади