21:45 / 02.06.2022
3 175

Ички ишлар вазирлиги республика ЙҲХХ яширган ахборотни ошкор қилди

Ички ишлар вазирлиги республика ЙҲХХ яширган ахборотни ошкор қилди
Фото: «Дарё»
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов «Дарё»да эълон қилинган хабарга жавобан республика Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъуллари яширган ахборотни ошкор қилди.

«Дарё»да аввалроқ Сирдарё вилоятида содир бўлган ЙТҲда Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими ўринбосари Бекзод Боборажабов вафот этгани, аммо ЙТҲ жойи ва вақти номаълумлиги хабар берилганди.

Вазирлик масъули Шоҳрух Ғиёсов дастлаб «Барча уринишлари беҳуда кетган «Daryo.uz» ахборот портали мухбири Отабек Қўлдошевга, "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги қонуннинг 6-моддасига кўра Оммавий ахборот воситаларига терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз суриштирув ёки дастлабки тергов материалларини эълон қилиш тақиқланишини, эслатиб ўтамиз», деган бўлса-да, кейинчалик ЙТҲ содир бўлган жой ҳамда вақтини ошкор қилди.

Маълум қилинишича, ҳоким ўринбосари ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ 2022 йилнинг 31 майидан 1 июнига ўтар кечаси, соат 03:20 да содир бўлган.

«Мирзаобод туманидан ўтган А-373 автойўлининг 33 километрида Тошкент—Жиззах йўналишида ЙТҲ содир этилган бўлиб, натижада бир нафар киши вафот этган, яна икки киши эса жабрланган. Жабрланганларга ёрдам кўрсатилган», — дейди Шоҳрух Ғиёсов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар вазирлиги республика ЙҲХХ яширган ахборотни ошкор қилди