Давлат солиқ қўмитаси харидорлар чекини рўйхатдан ўтказиб, кэшбэк тўплаган корхона кассири бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, фуқаро Б.Р. апрель ойида 443 та 1,8 миллиард сўмлик чекларни рўйхатдан ўтказиб, 18 183 656 сўм кэшбэк тўплаган. Шундан 1,6 млрд сўмлик 152 та чек «АА» корхонасидан олинган бўлиб, уларга 16 485 000 сўмлик кэшбэк ҳисобланган.
Ўрганиш натижасида ушбу фуқаро «АА» корхонасида кассир лавозимида ишлаши маълум бўлган. Рўйхатдан ўтказилган чеклар шубҳали бўлгани сабабли ҳисобланган 16 485 000 сўмлик кэшбэк суммалари бекор қилинган.
Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси онлайн назорат касса техникаси чекини солиқ органларининг мобил иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсдан унинг ҳақиқий харидлари тўғрисидаги тасдиғини сўраб олишга, харид ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс томонидан амалга оширганлиги шубҳали бўлган тақдирда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.
Харид чекини сканерлаган фуқароларга кэшбэк қайтариш амалиёти
2021 йилнинг октябрь ойида президентнинг назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қарори қабул қилинганди. Ҳужжат билан чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ҳамда ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекини QR-код ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга уларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.
2022 йил 1 январдан харид чекларини «Солиқ» мобил дастури орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар харид суммасидан 1 фоиз кэшбэкка эга бўлмоқда.
ДСҚ маълумотига кўра, эндиликда чекда МХИК коди тўғри кўрсатилган барча товарлар (хизматлар) учун кэшбэк тақдим этилади. Рад этиш тўлиқ харид суммасига (бутун чек учун) эмас, балки фақат маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган МХИК коди кўрсатилган маҳсулот (товар ва хизмат)ларга нисбатан қўлланилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди