1 908
Терговчи фирибгарликда гумонланган қизга тегажоғлик қилиб, унинг онасини қамаб қўйгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Шўрчи тумани ИИБ терговчиси бир аёлни қамаб қўйиб, унинг қизига тегажоғлиқ қилгани айтилган видео тарқалди. Сурхондарё вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, ҳозирда вилоят ИИБ томонидан идоравий хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Аниқланишича, Шўрчи тумани «Дўстлик» маҳалласида яшовчи Д.А., Н.Х. ва О.Қ. бир гуруҳ бўлиб, тумандаги «Боботоғ» маҳалласида жойлашган «Файз» савдо мажмуасига келиб, ушбу савдо мажмуасида заргарлик билан шуғулланувчи ўзига олдиндан таниш бўлмаган Қ.Қ.нинг ишончига кирган. Улар 2021 йилнинг март—июнь ойлари давомида Қ.Қ.дан жами 119 миллион 151 минг сўмлик тилла тақинчоқларни пулини кейинчалик бериш шарти билан олиб кетиб, ушбу пулларни келишилган вақтда бермасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 31 декабрь куни Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Д.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «а, б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Тергов натижасига кўра, 2022 йилнинг 28 март куни Д.А.га нисбатан суднинг ажрими билан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юборилган.
Шунингдек, жиноят иши бўйича Д.А. ўзининг жиноий ҳаракатларини Н.Ҳ, О.Қ. ҳамда Г.Т. билан бир гуруҳ бўлиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а, б» бандларида кўрсатилган жиноятни содир этгани аниқлангани сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 332-моддасига мувофиқ жиноят ишининг уларга нисбатан бўлган қисми жиноят иши тариқасида алоҳида иш юритувга ажратилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
18 май куни Г.Т. ва Н.Х. Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланиб, 20 май куни уларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 21 май куни О.Қ. ва М.Х. тергов органига келишдан бош тортгани сабабли уларни мажбурий тартибда келтириш тўғрисида қарор чиқарилган, 24 майда ушбу қарорга асосан туман ИИБ ходимлари томонидан уларнинг яшаш уйларига борилганда, улар уйда йўқлиги аниқланиб, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган.
23 май куни айбланувчи Г.Т. етказилган 11 миллион 187 минг сўмлик моддий зарарни тўлиқ қоплагани сабабли «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида»ги тилхат қўлланилиб, очиққа чиқарилган.
Шунингдек, 31 май куни айбланувчи Н.Х. жабрланувчиларга етказилган 67,5 миллион сўмлик моддий зарарни тўлиқ қоплагани сабабли «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси «гаров» эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.
Ҳозирда Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, фуқаро Г.Т. ва бошқаларнинг видеомурожаатида баён қилинган ҳолатлар бўйича вилоят ИИБ томонидан идоравий хизмат текшируви ўтказилмоқда. Шунингдек, Г.Т. 25 май куни соат 04:30 ларда ўзининг яшаш уйи ёрдамчи хўжалигидаги шифтга синтетик арқон ёрдамида ўзини-ўзи осиб, ўз жонига суиқасд қилгани ҳолати юзасидан ҳозирда Шўрчи тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Текшириш давомида ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди