15:14 / 03.06.2022
1 809

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Хоразмга келди (фото)

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Хоразмга келди (фото)
Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни Хоразм вилоятига келди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, давлати раҳбари Урганч халқаро аэропортида расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Ташриф чоғида Хоразмдаги саноат корхоналарини бориб кўриш, Хива шаҳрини зиёрат қилиш режалаштирилган.

Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифинининг биринчи куни
Эмомали Раҳмон Ўзбекистон президенти таклифига биноан 2 июнь куни эрталаб йўловчи рейсларини бажарувчи самолётда Тошкентга етиб келди. Тошкент халқаро аэропортида уни Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтган. Сўнг Кўксаройда Эмомали Раҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам иштирок этган.

Шундан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказиб, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди. Музокаралар икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.

Музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзолади.

Шунингдек, Зарафшон дарёсида Яван гидроэлектр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, қурилишга старт берди. Ҳар икки давлат раҳбарлари Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Хоразмга келди (фото)