Фото: Омбудсман ахборот хизмати
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Фарғонадаги 10-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган фарзанди изолятор ходимлари томонидан калтакланганини айтган онанинг мурожаатини назоратга олди. Бу ҳақда омбудсман ахборот хизмати маълум қилинди.
Маълум қилинишича, қўлга олинган шахс С.Қ. 166-моддаси (талончилик) 2-қисми «а,в» бандларида назарда тутилган жиноят содир қилганликда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ажримига асосан сақлаш учун 10-сон тергов ҳибсхонасига олиб келинган.
29 май куни ижтимоий тармоқларда С.Қ.нинг онаси ўғли ва яна 14 нафар маҳбусдан шикоят хатини олгани айтилган видео тарқалди. Ариза муаллифининг кўрсатишича, 24 май куни изолятор ходимлари томонидан кунлик камераларни текшириш вақтида маҳбуслардан бири танасида тошмалар пайдо бўлганини айтиб, тиббий ёрдам сўраган. С.Қ.га кўра, Низом исмли ходим уни ҳақорат қилиб, ҳеч қандай дори ва тиббий ёрдам кўрсатилмаслигини айтган.
Ходимлардан қонун доирасида иш кўришни талаб қилган С.Қ.нинг ўзи ҳам ҳақоратланиб, калтакланган. Шундан сўнг, у ўз жонига қасд қилишга уринган ва қўлларини кесган. Таъкидланишича, бу каби ҳолат қарийб бир йил олдин ҳам содир бўлган. Ўшанда ҳам С.Қ. ўз жонига қасд қилишга уринган ва у қутқариб қолинган, бироқ изолятор ходимлари бу ҳақда унинг уйидагиларга хабар бермаган.
Видеодаги аёлнинг сўзларига кўра, у ўғлидан кўп марта ҳақоратларга жавоб қайтармаслик ҳамда изолятор ходимларининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзларига чидаши лозимлигини сўраб келган.
Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Комилов 31 май куни 10-сон тергов ҳибсхонасига бориб, маҳбус С.Қ. билан суҳбатлашган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув жараёнлари тугалланганидан кейин, омбудсманнинг расмий муносабати берилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар