16:14 / 04.06.2022
1 489

Сўмнинг янги рамзи Франция компанияси логотипидан олингани айтилмоқда

Сўмнинг янги рамзи Франция компанияси логотипидан олингани айтилмоқда
Фото: Марказий банк
Ижтимоий тармоқлардаги Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг рамзи Франция IN-CORE Systems компаниясининг логотипидан ўғирлаб олинганлиги ҳақидаги хабарларга Адлия вазирлигининг муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ушбу ҳолатга интеллектуал мулк объектидан, хусусан, товар белгисидан ноқонуний фойдаланиш сифатида баҳо берилмоқда.

Франция IN-CORE systems компаниясининг белгисига ўхшаш бўлган белгилар дунёнинг бир қатор давлатларида (АҚШ, Канада, Жанубий Корея, Италия, Германия ва Ҳиндистон) ҳам фойдаланиб келинади.

Ин Cоре сйстем логотипи
Фото: Google Images

«Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси территориал (ҳудудий) характерга эга. Бошқача айтганда, интеллектуал мулк объекти маълум бир давлат ҳудудида ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланади. Шу жумладан, товар белгиси ҳам тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг ҳуқуқий муҳофазага эга бўлади.

Франция IN-CORE Systems компаниясининг белгиси Ўзбекистон Республикасида товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтмаган ва муҳофаза қилинмаган.

Ушбу ҳолатни муаллифлик ҳуқуқи нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисида Берн конвенцияси ва миллий қонунчилигимизга мувофиқ муаллифлик ҳуқуқи яратиш факти бўйича юзага келади ва унинг юзага келиши ҳамда амалга оширилиши учун рўйхатдан ўтказиш ёки бирон-бир бошқа расмиятчиликка риоя этиш талаб қилинмайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ расмий рамзлар ва белгилар (байроқлар, герблар, орденлар, пул белгилари ва шу кабилар) муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланмайди.

Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур белгини товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ва муҳофаза қилиш мақсадида Интеллектуал мулк департаментига мурожаат қилинмаган. Агар, ушбу белгини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Интеллектуал мулк департаментига мурожаат қилинса, ҳолат экспертлар томонидан тўлиқ ўрганилиб, тегишли тартибда хулоса берилади
», – дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сўмнинг янги рамзи Франция компанияси логотипидан олингани айтилмоқда