1 285
Президент Тошкентдаги банк бошқарувчиси 302 миллион имтиёзли кредитни ўзлаштиргани ҳақида гапирди
Тошкент вилоятидаги «Микрокредитбанк» Ғазалкент филиали бошқарувчиси турмуш ўртоғи билан бирга 302 миллион сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган. Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақда гапиргани «O‘zbekiston 24» телеканали эфирида узатилган «Менимча» лойиҳасида кўрсатилди.
Президентнинг айтишича, аҳоли ҳаёт тарзини яхшилаши лозим бўлган ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилиши кўзда тутилган имтиёзли кредитлар мутасаддилар томонидан талон толож қилиниши ҳолатлари учрамоқда.
«Ўрганишлар ажратилаётган имтиёзли кредитлар эвазига сотиб олиниши лозим бўлган чорва моллар, қўй, товуқ, тикувчилик дастгоҳлари таъминотчи корхоналар томонидан аҳолига оширилган нархларда сотилаётганини кўрсатмоқда.
Тошкент вилоятидаги «Микрокредитбанк» Ғазалкент филиали бошқарувчиси турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги корхонани таъминотчи сифатида рўйхатдан ўтказиб 302 миллион сўм кредитни ўзлаштиряпти. Нима бу ноинсофга нисбатан қонун устуворлигини таъминлашга Тошкент вилояти ҳокимининг ваколати етмайдими?», деган президент. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»