Фото: islomkarimov.uz
2022 йил 4 июнь куни атоқли давлат арбоби, Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг ёрдамчиси Георгий Крайнов вафот этди. Бу ҳақда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуа хабар берди.
Георгий Крайнов 1933 йил 21 ноябрда Андижон шаҳрида туғилган. Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини «Андижон ҳақиқати» газетасида бошлаган. Корректор, муҳаррир, масъул котиб, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.
1976 йилда Крайнов Ўзбекистон компартияси марказий қўмитасининг тарғибот ва ташвиқот бўлими газета ва журналлар сектори мудири лавозимида иш бошлаган. Орадан бир йил ўтиб, Ўзбекистон компартияси марказий қўмитаси биринчи котибининг ёрдамчиси этиб тайинланган. Шароф Рашидов билан узоқ йиллар бирга ишлаган.
Георгий Крайнов Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларидан масъулиятли лавозимларни – Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси, Ўзбекистон президенти қабулхонаси бош маслаҳатчиси лавозимларини эгаллади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон президенти девонининг умумий бўлими протокол сектори мудири лавозимида ишлаб келган.
2018 йилдан то умрининг сўнгги кунларигача Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида етакчи илмий ходим сифатида фаолият кўрсатган.
У бир неча бор давлат мукофотлари: «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони, «Дўстлик», «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Содиқ хизматлари учун» медаллари билан тақдирланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди