
Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг 19.07.2021 йилги ижро варақасига асосан қарздор М.Аннамуратовдан давлат фойдасига 122,12 млн. сўм зарар ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро иши 22.12.2021 йил Бюронинг Амударё тумани бўлимига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга тегишли мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ташкилотларга сўровнамалар юборилган ва натижаси бўйича унинг номига расмийлаштирилган Lada Vesta русумли автотранспорт воситаси аниқланган.
Қарздор М.Аннамуратов давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огохлантиришларига қарамасдан ижро ҳужжати талабларини бажармаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочилари томонидан автотранспорт воситасини хатлаш учун қарздорнинг яшаш манзилига чиқилган.
Лекин, ушбу автотранспорт топилмагач, қидирув ишлари бошланди Қидирув эълон қилиниб, тезкор қидирув тадбирлари натижасида аниқланиб, хатланган ва сақлаш учун тегишли майдончасига олиб кетилган.
Ҳозирда,хатланган автотранспорт воситасини электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилиш орқали қарздорликни бартараф қилиш ишлари олиб борилмокда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар