07:00 / 07.06.2022
1 222

Бухоро университетига ишга жойлаштириш эвазига 400 доллар пора олган ходим ушланди

Бухоро университетига ишга жойлаштириш эвазига 400 доллар пора олган ходим ушланди
Фото: Миллий гвардия бошқармаси
Бухоро давлат университетига фуқарони ишга жойлаштириш эвазига пора олган ходим ушланди. Бу ҳақда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Муроджон Раҳматуллаев маълум қилди.

Таъкидланишича, шофирконлик фуқаро Н.Б. бундан бир неча ой илгари Бухоро давлат университети ишчиси Г.Ғ. уни тюторлик вазифасига ишга киритиб қўйиши эвазига 500 доллар талаб қилган. У мазкур сумманинг 400 долларини ишга киргунча ва қолган 100 долларини ишга жойлаштиргандан сўнг беришини сўраган.

Н.Б. ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳозирга қадар ишга жойлаштириш масаласида фуқаро Г.Ғ. ундан 400 доллар олган бўлишига қарамай, уни алдаб келаётгани ва берган пулини қайтариб бермаётгани юзасидан ариза билан мурожаат қилган.

Ариза юзасидан Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳарбий қисм разведка гуруҳи ҳарбий хизматчилари ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Ўтказилган тадбир давомида Г.Ғ. Бухоро давлат университетида фаолият юрита туриб, ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда Н.Б.дан ҳақиқатан ҳам пора олгани очиқланган. Н.Б. университет ишчиси Г.Ғ.га қўнғироқ қилиб, ишга кириши эвазига бундан бир неча ой илгари берган 400 долларни қайтариб беришини сўраган. Шунда у Н.Б.дан олган пулини такси ҳайдовчиси Л.М. орқали етказишини маълум қилган.

Фото: Миллий гвардия бошқармаси
Айни пайтда ҳолат юзасидан департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро университетига ишга жойлаштириш эвазига 400 доллар пора олган ходим ушланди