Фото: Instagram / @Siberian.ин.чина
Ўзбекистон ҳудудига дрон олиб кирган Полина Ермакова исмли Россия фуқароси қўлга олинди. У жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот котиби Дмитрий Даниловнинг маълум қилишича, суд Ермаковани оқлаган ва у ватанига учиб кетган.
«Суд қарорига кўра, Полина Ермакова оқланди, бироқ унинг ёнидан топилган дрон мусодара қилинган, россияликнинг ўзи эса уйига учиб кетди», — дейди Данилов. Унинг айтишича, Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганидан бир неча кун ўтгач ҳибсга олинган Ермакова судга қадар озодликда бўлган.
Ермаковага кўра, у Қирғизистон бўйлаб сафаридан сўнг Ўзбекистонга келишга қарор қилган ва 15 май куни икки мамлакат ўртасидаги чегарани кесиб ўтган. Полина Ермакова Ўзбекистонга келишдан олдин дрон олиб кириш қоидаларини кўриб чиқиши керак бўлганини тан олган, бироқ у «чегарачиларнинг хатти-ҳаракатидан жуда таажжубга тушган».
«Чегарачилар дронни кўрди. У яширилмаган эди, сумкада ётганди. Ва мен тушунмаган нарса, муаммолар нега Ўзбекистон чегарасида эмас, балки Тошкентда бошланди. 17 май куни Тошкентдан Бухорога поездда бормоқчи эдим. Кечки поезд эди, соат 21:30 ларда вокзалга келдим. Мени Транспорт полицияси тўхтатди. Мен бу ерда ҳам металл аниқлагичдан ўтдим. Шундан сўнг мени ИИБ бўлимига олиб келишди ва барчаси бошланди», — дея тушунтирганди аёл.
Таъкидланишича, Полина Ермакова 59 та, жумладан, АҚШ, Жанубий Америка, Хитой, Жанубий Корея, Япония каби давлатларда бўлган ва дронга боғлиқ ҳеч қандай муаммога дуч келмаган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2015 йил 1 январдан учувчисиз учадиган қурилмаларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланишга нисбатан тўлиқ тақиқ жорий этилган. Фақат рухсатномаси бор алоҳида юридик шахсларгина дронлардан фойдаланиши мумкин.
2018 йил май ойида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида фото ва видеоматериаллар тайёрлаш учун хорижий ижодий гуруҳлар томонидан учувчисиз учадиган қурилмалар, хусусан, дронларни олиб киришга вақтинча рухсат берилган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди