
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 08.10.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Бешариқ тумани Молия бўлимидан ундирувчи О.Мелибоев фойдасига 62.083.957 сўм иш хаққи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бешариқ туман бўлими томонидан ижрога қаратилган.
Қарздор ижро ҳужжати билан таништирилиб, суд қарори ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Шундан сўнг, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Бешариқ тумани Молия бўлимига тегишли бўлган Nexia donc русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига олиб кирилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан 62.083.957 сўм тўлиқ тўлаб берилиб, ижро ҳужжати ижроси амалда бажарилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар