date
views 1 335

Қорақалпоғистонда Тошкентдан йўлга чиққан автобус ёниб кетди

Қорақалпоғистонда Тошкентдан йўлга чиққан автобус ёниб кетди
Бугун, 8 июнь куни соат 03:14 да Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани «Оқ қамиш» ОФЙ ҳудудидан ўтган А-380 автомагистраль йўлининг 555-километрида автобус ёниб кетди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳридан Нукус шаҳрига салонида 55 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи билан ҳаракатланиб келаётган «Ютонг» русумли йўловчи ташувчи автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:40 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:15 да бартараф этилган. Ёнғин натижасида автобус тўлиқ ёниб зарарланган.

Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

ФВВ хабарига кўра, энг яқин ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин рўй берган манзилгача бўлган масофа тахминан 45 километрни ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонда Тошкентдан йўлга чиққан автобус ёниб кетди