
Скриншот: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Урганчда 8 нафар шахс Cobalt ҳайдовчисини пичоқлаб кетгани ва жабрланувчи воқеа жойида вафот этгани ҳақида видеоёзув тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, видеоёзувда акс этилган ҳолат бўйича 2 июнь куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши доирасида бир нафар шахсга Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қолган 7 нафар шахсга Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан айб эълон қилиниб, бир нафарига «қамоққа олиш» ва 6 нафарига «муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат» эҳтиёт чоралари қўлланилган. Тергов давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар