Дастлаб гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров 2022 йилнинг 7 июнь куни, яъни ушлаб турилган пайтда ҳам «E-qaror» электрон тизими орқали қарорлар қабул қилган. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Аниқланишича, 2022 йилнинг 7 июнь куни Андижон шаҳар ҳокимининг «Шаҳарда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш бўйича онлайн аукционга ер майдонларини жойлаштириш тўғрисида»ги иккита қарори қабул қилинган. Иккала қарор ҳам гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров томонидан имзоланган.
Қарорларда Андижон шаҳри «Боғи Эрам» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган иккита 200 кв/метрдаги бўш ер майдонларини шаҳар ҳокимлиги захирасида мавжудлиги маълумот учун қабул қилиниши ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармасидан мазкур захирадаги ер майдонларини давлат мулки сифатида Андижон шаҳар ҳокимлиги номига давлат рўйхатидан ўтказиб бериши сўралиши белгиланган.
Аниқланишича, Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 2022 йилнинг 6 июнь куни 21 та қарор ва 4 та фармойишни имзолаган. Уларнинг аксариятини шаҳарда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш бўйича онлайн аукцион натижаларини тасдиқлашга оид қарорларни ташкил қилади.
Қўшимча қилинишича, шаҳар ҳокими вилоятда Молия бошқармаси бошлиғи сифатида иш юритган пайтида шериклари билан 48 миллиард сўм бюджет маблағини талон-торож қилган. Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олинган. Айни кунга қадар етказилган зарарнинг 23 фоизи қопланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас