date
views 1 321

Мушукни итларга талатган шахс ушланди

Мушукни итларга талатган шахс ушланди
Навоий шаҳрида мушукни итларга қасддан талатган шахс қўлга олинган. Аниқланишича, ҳолат 1 июнь куни содир бўлган.

Аниқланишича, Хатирчи туманида туғилган 27 ёшли М.Н. ўзининг дала ҳовлисида жорий йилнинг 1 июнь куни дайди мушукларни ушлаб келиб, ўзининг зотдор итларига қасддан талатиб, уни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Ушбу ҳаракатлари орқали фуқаро М.Н. МЖТ.нинг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ва 189-1-моддасида (Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш ва тарқатиш) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларни содир этган.

Эслатиб ўтамиз, «Меҳр ва оқибат» жамиятига Навоийда мушукларга нисбатан зўравонлик қилингани ҳақида хабар келиб тушганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мушукни итларга талатган шахс ушланди