Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида Ўзбекистоннинг тўртта вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида никоҳ уйларини тугатиш кўзда тутилган. Бу ҳақда Замон интернет нашри ёзмоқда.
ФҲДЁ бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда адлия вазири томонидан ташкил этилиши ва тугатилиши ушбу лойиҳада ўз аксини топган.
Шунингдек, фаолияти тўхтатилиши назарда тутилган Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги барча никоҳ уйларидаги штат бирликлари бошқа туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимларига ўтказилмоқда.
Хусусан, ФҲДЁ бўлимларининг ходимлари сонини белгилаш мезонларига ўзгартириш киритилмоқда. Бу фуқаролик ҳолати далолатномаларини экстерриториал тамойил асосида қайд этиш тартиби жорий этилганлигини ҳисобга олиб амалга ошириляпти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»