17:57 / 25.06.2022
1 504

Навоийда нотурар ер майдонини 108 миллион сўм эвазига сотишга уринган шахс ушланди

Навоийда нотурар ер майдонини 108 миллион сўм эвазига сотишга уринган шахс ушланди
Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро нотурар ер майдонини ўз танишига алдов йўли билан 108 миллион сўм эвазига сотишга уринаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов хабар берди.

Таъкидланишича, Навоий шаҳридаги Аҳмад Яссавий кўчасида яшовчи М.Н таниши Б.Д.га Кармана тумани Чутқара мавзесидаги 182 метр квадрат нотурар ер майдонини 108 миллион сўм эвазига сотмоқчи эканини ва пулни бергандан сўнг унинг номига расмийлаштириб беришини айтган.

Б.Д. аслида ер майдони таниши М.Н.га тегишли эмаслигидан хабари бўлмаган. Келишилган пулни етказишдан олдинроқ Б.Д. бошқа бир танишлари орқали ушбу нотурар ер майдонининг М.Н.га мутлақо тегишли эмаслигини аниқлаган. Ва М.Н. таниши бўла туриб, уни чув туширишга урингани боис Б.Д. тезкорлик билан ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар берган.

М.Н. 108 миллион сўмни Б.Д.дан олаётган вақтида Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Ер ресурсларини талон-торож қилинишига қарши кураш бўлинмаси, Навоий вилояти прокуратураси, департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган. М.Н.нинг хатти-ҳаракатларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан иш қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда нотурар ер майдонини 108 миллион сўм эвазига сотишга уринган шахс ушланди