10:36 / 29.06.2022
1 037

Самарқандда 3700 долларни 40,3 млн сўмга сотмоқчи бўлган валютафуруш ушланди

Самарқандда 3700 долларни 40,3 млн сўмга сотмоқчи бўлган валютафуруш ушланди
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланувчи фуқаро ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан вилоят Миллий гвардия билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Тойлоқ тумани «Чароғбон» маҳалласида фуқаро М.Ш. валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти шуғулланиб келаётгани аниқланган. У бошқа бир фуқаро Э.га жами 3,7 минг долларни 40,3 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 3700 долларни 40,3 млн сўмга сотмоқчи бўлган валютафуруш ушланди