13 минг тонна шакар арзонлаштирилган махсус расталар орқали 10-12 минг сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати раҳбари Нурбек Ҳалимов маълум қилди.
Қайд этилишича, муқаддам шакар биржа савдоларига 1-2 минг тонна атрофида савдога чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда унинг ҳажми 3 минг тоннагача оширилди.
Шу каби, ун ва пахта ёғини савдога чиқариш ҳажмлари кўпайтирилиб, нархларни сунъий оширган ҳолда битимлар тузиш ҳолатлари бўйича иқтисодий жарималар миқдори оширилди.
Хусусан, биржада нархларни манипуляция қилиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда савдони амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича 52 шахсга нисбатан чоралар кўрилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди