
Алимент қарздорлигини ундириш ва қарздорликни олини олиш мақсадида ишсиз алимент тўловчиларни иш билан таъминлаш шунингдек, оилаларни яраштириш чораларини кўриш юзасидан Бюронинг Хўжайли туман бўлими ходимлари туман прокуратураси билан 2-секторда фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан ўзлари қизиқтирган саволлар берилди ва муаммолар атрофлича кўриб чиқилди. Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнида икки нафар ишсиз алимент тўловчи иш билан таъминланиб, олиб борилган ҳаракатлар давомида 3 та оила яраштирилди.
Шунингдек, сайёр суд ташкиллаштирилиб, икки ойдан ортиқ вақт давомида вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрган 2 та қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Олиб борилган харакатлар натижасида қарздор С.У.дан фарзандининг 18 ёшга тулгунга қадар алимент пуллари ҳисобланиб, 32 млн. сум алимент ундирувчи Г.Есенкулованинг пластик картасига ихтиёрий равишда тўлаб берилди ва тарафларнинг ўзаро келишуви билан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ухжжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-модда 1-қисми билан тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар