20:02 / 29.06.2022
2 083

«Шаҳар бедарвоза» деб ўйлаганларга суд ҳукми ўқилди

«Шаҳар бедарвоза» деб ўйлаганларга суд ҳукми ўқилди
Тошкентда бир фуқаронинг жонига қасд қилиш билан таҳдид қилиб, жанжал кўтарган ва «Chevrolet Equinox» русумли автомобилга зарар етказган зўравонлар суд қилинди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилган.

Тергов якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига юборилган.

Суд томонидан фуқаролар:

1) 1982 йилда туғилган Жаҳонгирга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми билан;
2) 1991 йилда туғилган Миртолипга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми билан;
3) 1993 йилда туғилган Султонмуродга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми, 131-моддаси 3-қисми ва 229-моддасида,
4) 1992 йилда туғилган Ботирхўжага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми ва 229-моддасида билан,
5) 1996 йилда туғилган Сиёвушга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми билан ҳукм ўқилди.

Лекин айнан қандай жазо белгилангани очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 31 октябрь куни тахминан соат 22.00 ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида бир нечта фуқаро иштирокида жанжал юз берган, жанжалнинг видеотасвири ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Шаҳар бедарвоза» деб ўйлаганларга суд ҳукми ўқилди