23:25 / 30.06.2022
1 311

Ўзбекистонда июнь ойида бозорларда нарх қандай бўлди?

Ўзбекистонда июнь ойида бозорларда нарх қандай бўлди?
Ўзбекистонда 1—26 июнь кунларида бозорларда қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари ҳақида маълумот берилди.

Ушбу давр мобайнида бозорда:
  • қовун ва тарвуз — 4 минг сўмга,
  • помидор (қизил) — 3,5 минг сўмга,
  • помидор (пушти) — 3 минг сўмга,
  • бақлажон — 3 250 сўмга,
  • картошка (янги ҳосил) — 2 750 сўмга,
  • булғор қалампири (яшил) — 1 500 сўмга,
  • пиёз (янги ҳосил) — 1 150 сўмга,
  • гуруч (лазер) — 1 000 сўмга арзонлаган.

Картошка (импорт) ва лавлаги нархлари 750 сўмга, бодринг, карам ҳамда гуруч (аланга) нархлари эса 500 сўмга тушган.

Шу билан бирга, апельсин 4 минг сўмга, мандарин 2,5 минг сўмга ва саримсоқ пиёз 1,5 минг сўмга ошган.

Июнь ойида умумий қиймати 98,4 млн долларлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 млн доллар кам) жами 180,4 минг тонна (12,2 минг тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Бу даврда:
- 53,9 минг тонна тарвуз,
- 25,5 минг тонна пиёз,
- 13,7 минг тонна помидор,
- 13,3 минг тонна олхўри,
- 9,1 минг тонна сабзи,
- 7,7 минг тонна гилос,
- 6,1 минг тонна олма,
- 4,5 минг тонна ловия ташқи бозорларга етказиб берилган.
Бундан ташқари 4,1 минг тонна мош, 3,1 минг тонна қовун, 2,9 минг тонна ўрик, 2,3 минг тонна лавлаги ва 1,4 минг тонна кўкат экспорт қилинган.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида 29,6 млн доллар (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,9 млн доллар кўп) қийматидаги жами 28,4 минг тонна (0,9 минг тонна кам) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорт қилинган.

Булар орасида 20,4 минг тонна картошка, 3,1 минг тонна банан, 569 тонна апельсин, 483 тонна олма, 142 тонна киви ва 115 тонна мандарин бор.

«Қўйлиқ» бозорига 1–26 июнь кунлари ҳудудлардан жами 26,7 минг тонна, хусусан, 9,9 минг тонна картошка, 10,5 минг тонна пиёз, 949 тонна карам ва 5,2 минг тонна сабзи келтирилган.

Бозорга Покистондан 2 322 тонна ва Афғонистондан 172 тонна картошка келтирилган.

Ҳудудлардан «Чорсу» деҳқон бозорига 1–26 июнь кунлари жами 369,2 тонна, шу жумладан, 323,2 тонна мол гўшти ва 46,0 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда июнь ойида бозорларда нарх қандай бўлди?