Аввал хабар берилганидек, 25 июнь куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Конституцияга киритилаётган муҳим ўзгартишлардан бири аёллар ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган. Жумладан, 37-моддага қуйидагича ўзгартиш киритиляпти: «Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади».
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви доирасида: - «Инсон қадри учун» ғоясини Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарур. Бош қомусимизда ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши қатъий белгилаб қўйилиши шарт, деб таъкидладилар.
Шунингдек, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мамлакатда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 бараварга қисқартиришга бағишланган 85-мақсад доирасида Аёллар орасидаги ишсизлик даражасини 2 баравар камайтириш, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ишлари белгиланган.
69-мақсад доирасида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш масаласи қўйилган. Хотин-қизларни камситиш ҳолатлари Ўзбекистон ҳуқуқ амалиётида жуда кенг тарқалган. Бундай ҳолатлар айниқса ҳомиладор ва боласи бор аёлларга нисбатан кўп учрайди. Унинг асосий сабаби, бу тоифадаги хотин-қизларга меҳнат соҳасида қонунчилик билан иш берувчилар ҳисобидан жуда кўп имтиёз ва қулайликлар яратилганлиги. Натижада, бу тоифадаги аёлларнинг ҳуқуқлари яширин тарзда камситилаётганини кўрамиз.
Асосий қомусимизда аёлларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини камситилишини тақиқлаш тегишли қонунларга конституцион нормани амалга оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун асос бўлади.
Ҳомиладор ва боласи бор аёлларни камситиш ҳолатларини тақиқловчи нормалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида мустаҳкамланган. Улар алоҳида ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилишга оид чекловлар билан боғлиқ.
Киритилаётган қўшимча меҳнат соҳасида гендер тенглигига эришишга, хотин-қизларнинг фаоллигини оширишга, уларни норасмий меҳнат муносабатларини легаллаштиришга хизмат қилади. Ўзбекистон халқаро рейтингларда ўрнини юқорилашга хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»