Самарқанд вилояти Иштихон туманида икки эркак қўшни аёлни арқонга боғлаб калтаклади. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, 25 июнь куни соат тахминан 23:00 да содир бўлган. Ўша куни аёл кечки пайт аёл боғга сув қуйиш учун чиққан ва орқасидан келаётган оёқ овозларини эшитган.
«Орқамга қараб, қўшним турганини кўрдим ва қўлимдаги кетмонни ташлаб қочмоқчи бўлдим. Шу пайт бўйнимга арқон келиб тушди. Куёви эса бошимга темирга ўхшаш буюм билан урди», – дейди жабрланган аёл.
Унинг сўзларига кўра, икки оила ўртасида бир неча йиллардан буён давом этаётган келишмовчилик бўлган. 2021 йилда эркак аёлнинг онасининг бошини ҳам уриб ёрган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаро туман тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.
Ҳолат туман сектор раҳбарлари назоратига олинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи