Тўрақўрғон тумани «Бирлашган» маҳалласида яшовчи фуқаро 2022 йил 30 июнь куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Damas’ни яшаш уйи олдида қаровсиз қолдирганидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина ойнасини очиб, салонда бўлган 1 500 000 сўм пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ЭКГ томонидан автомашинани кўздан кечириш давомида, 3 дона қўл бармоқ излари олиниб, вилоят ИИБ ЭКМда мавжуд бўлган Автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими орқали текширилди.
Ушбу қўл бармоқ изларининг 2 донаси, бир шахсга тегишли экани тасдиқланиб, унинг ўнг қўл ўрта ва номсиз бармоқларига мос келгани аниқланди. Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни содир этган шахсдан далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи