Президент Шавкат Мирзиёев Нукусда тартибсизликлар рўй бергач, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси аъзолари билан учрашувда уларга эътироз билдирди ва қорақалпоқ халқининг розилигисиз Ўзбекистон Конституциясининг 70-75-моддаларига бирорта ўзгартириш киритилмаслигини айтди.
Жўқорғи Кенгесдаги йиғилиш видеосидан парчани президент матбуот хизмати эълон қилди.
“Салгина эътирозим, ўзларинг бош бўлиб, ўзларинг буни ташаббус билан чиқиб, ўзларинг қўл қўйиб, ўзларинг сўзга чиқиб, ўзларинг тасдиқлагансизлар.
[...] Мен ҳар доим очиқман-ку, нега телефон қилиб айтмадинг, одамлар мана шундай норизо ва ҳоказо деб. Мен ҳам одамман-ку, менга ҳам Қорақалпоғистоннинг эртанги куни, тинчлиги керак-ку. Шунча қилган меҳнатимизни шарманда қилиш кимга керак?
Мақсад-муддаомиз нима ўзи? Мақсад-муддаомиз – ватанимизда ҳар бир одам миллатидан, элатидан, тилидан, динидан қатъи назар ўзини эркин тутиб, эмин-эркин яшаши.
Конституцион ислоҳот фақат халқнинг эртанги кунини яхши қилиш учун. Лекин қорақалпоқ халқи норози бўлса, биронта модда ўзгармайди ҳеч қачон. Шунинг учун ҳар бир депутат ўзларининг таклифларини яна бир марта айтса, 70, 71, 72, 74, 75-моддаларга биронта ўзгартириш киритилмайди”, – деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи