1 697
Парламент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлади
Ўзбекистон президентининг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги фармони Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Конституциянинг 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Конституциявий қонуни 8-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати қуйидагича қарор қилган:
- Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 2 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги ПФ–164-сонли фармони тасдиқланади;
- Ушбу қўшма қарор дарҳол президентга юборилади;
- Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилганди.
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги Конституцион ислоҳотлардан норози бўлган фуқароларнинг ноқонуний намойишлари бўлиб ўтди. Жўқорғи Кенгеснинг маълум қилишича, ахборот хуружлари ва рўй бераётган воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш орқали таъсир қилишга уринишлар қайд этилган.
2 июль куни Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келиб, депутатлар, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказди. Давлат раҳбари Конституциянинг Қорақалпоғистонга тегишли моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини айтди. «Конституциявий қонун лойиҳаси референдумдан кейингина қонуний тусга киришини билдириб, фуқароларнинг хоҳиш-иродаси, таклиф ва фикрларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу лойиҳа ўзгаришини ва такомилига етказилишини қайд этган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи