Фото: qqses.uz
Нукусда намойишчилар томонидан ижтимоий биноларга ҳам ҳужум қилинган, айни вақтда вазият яхши томонга ўзгарган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон воқеалари билан боғлиқ вазиятни ёритиш мақсадида Нукусга етиб борган Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Kun.uz мухбири Илёс Сафаров айни вақтда Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳридаги вазият тўғрисида маълумот берди.
«Бу ерда фавқулодда ҳолат режими амалда. Кўчада кўплаб ҳарбийларни кўриш мумкин. Ички ишлар ходимлари ҳам кўп. Айрим жойларда блокпостлар ўрнатилган, айрим фуқаролар паспорт режимида текшириб кўрилмоқда.
Кўчаларда бир неча ўн нуқтада автомобил баллонлари ёқилган, шунингдек битта катта юк машинаси ёқиб юборилган», дея хабар беради мухбир.
Мухбир айни вақтда тарқалаётган видеолар 1-2 июл куни олинган тасвирлар эканини, бу кунлардаги намойишлар вақтида ижтимоий биноларга ҳам ҳужум қилинганини, айни вақтда шаҳарда ҳеч қандай тартибсизликлар йўқлигини таъкидлаган.
«Бир неча одам билан гаплашдим. Президент Мирзиёев келиб, фаоллар, овулбошилар, зиёлилар ва расмийлар билан гаплашганида, Конституциядаги Қорақалпоғистонга алоқадор 70-75-моддаларда ўзгариш бўлмаслигини айтганидан кейин вазият чиндан ўзгарган.
Ҳозир ҳеч қанақа норозилик намойишлари, кўча юришлари йўқ. Нукус кўчалари тинч. Тўғри, ҳарбийлар бор, фавқулодда ҳолат режими экани сезилади. Лекин вазият тинч.
Одамлар велосипедда ўз юмуши билан йўлда юрибди, дўконлардан бозорлик қилиб уйига қайтаяпти. Вазият тинч, лекин хавотирли нигоҳларни ҳам сезиш мумкин. Икки кунлик намойишлардан кейин одамлар ҳали ўзига кела олмаган бўлиши осон эмас. Руҳий таъсири бор, барибир.
Одамлар билан гаплашяпмиз. Уларнинг айтишича, кеча, ундан олдинги куни фуқаролар ва ҳарбийлар ўртасида келишмовчиликлар, кичик-кичик тўқнашувлар бўлган.
Бу кеча ва ундан олдинги кунги воқеалар. Бугун эса вазият тинч. Бунақа намойишлар бўлаётгани йўқ.
Мен билан гаплашишга рози бўлган йўловчилардан бири тинч аҳоли бундай жанжал-тўполонлар бўлишини истамаслигини айтди. «Биз ўзбек билан қорақалпоқлар бир халқмиз. Шунча вақт тинч яшаб келдик. Билмайман, булар қаердан бошланиб кетди», деган гапларни айтяпти.
Умуман олганда, тинч аҳоли бунақа ҳолат, уруш-жанжал бўлишини хоҳламайди. Улар тинч яшаб келган, бундан кейин ҳам тинч яшашни хоҳлашади», дея хабар беради Нукусдан мухбир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи