
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб ўтган намойиш ва тўполонлар оқибатида минглаб инсонлар яраланган. Улар айни пайтда шифохонада даволанмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъули Султонбек Зияев хабар берди.
Вазирлик масъулининг маълумот беришича, Нукусдаги мавжуд шифохоналар беморлар билан тўлган.
«Минглаб ярадорлар шифохонага ётқизилган ва даволанмоқда. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», — дейди Султонбек Зияев.
Султонбек Зияев «Дарё» мухбирининг намойиш иштирокчилари ва ҳарбийлар ўртасида тўқнашув содир бўлгани акс этган видеолар ҳақидаги саволига жавоб берар экан, бу видеолар аввалроқ тасвирга олинганини, интернет ишламай қолгани боис кейинроқ ижтимоий тармоқларда тарқалганини тасдиқлади.
«Минг афсуски, масала моҳиятини тўғри англаб етмаган намойишчилар шу даражага етди. Бундан жабр кўрганлар эса тинч аҳоли вакиллари бўлди. Уларнинг мингдан ортиғи тўполон оқибатида жароҳатланган. Аммо уларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилмоқда», — дейди вазирлик масъули. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар