Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судида Spark ҳайдовчисини бўғиб ўлдирган эркакларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда вилоят суди ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, хавфли рецидивист ҳисобланган М.Х. таниши А.С. билан аввалдан келишилган режага асосан Андижон шаҳар, «Форобий» маҳалласи, Ўзбекистон кўчасида жойлашган Қўшариқ канали кўприги олдида аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келган Spark ҳайдовчиси Я.Н.дан 2-кичик даҳа ҳудудида жойлашган «Дўмбоқ жўжалар» кафесига олиб бориб қўйишни сўрайди.
Белгиланган манзилга яқинлашганида ҳайдовчига кўп қаватли уйлар ортидаги берк кўча орқали кириб ўтишни айтади. Кўчага кираётганда М.Х. ҳайдовчини чалғитиб, А.С. оёқ кийимининг боғичи билан ҳайдовчини бўйинидан бўғади. Шундан сўнг М.Х. жабрланувчининг қаршилигини сўндириш учун унинг унинг юз ва бош қисмларига мушт билан уради.
Шунингдек, А.С. қўлидаги ипнинг бир учидан тортиб, ҳайдовчини ҳушсиз ҳолатга келтиради. Судланувчилар ҳайдовчини ўлган деб ўйлаб, автомашинанинг олд ўриндиғига ётиқ ҳолда жойлаштиришиб, автомашинада бўлган 1 дона телефон аппарати ҳамда 80 минг сўм пулни олади. Жасаддан қутулиш мақсадида уни Катта Фарғона магистрал каналига олиб бориб, ташлаб юборади. Эгасиз қолган Spark’ни эса I.А.га 1200 долларга сотиб юборган.
Жиноятга қўл урганлар Самарқанд шаҳрида юрган вақтида ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ушланиб, Андижон шаҳар ИИБга олиб келинган.
Ишни кўриб чиққан судья Раҳматжон Раҳимов хавфли рецидивист ҳисобланган М.Х.ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг «и», «п» (тамагирлик ниятида бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда қасддан одам ўлдириш) ва 267-моддаси 3-қисмининг «в» банди (транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида босқинчилик йўли билан содир этилган жиноят) билан айбли деб топиб, унга 18 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган.
Бироқ юқоридаги кодекснинг 60, 61-моддаси тартибида мазкур ҳукм билан тайинланган жазога аввалги ҳукм билан тайинланиб ўталмай қолган 1 йил 6 ой 2 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қисман қўшилиб, узил-кесил ўташлик учун 18 йил 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Бундан ташқари судланувчи А.С. ҳам Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг «и», «п» (тамагирлик ниятида бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда қасддан одам ўлдириш) ва 267-моддаси 3-қисмининг «в» банди (транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида босқинчилик йўли билан содир этилган жиноят) билан айбли деб топилиб, унга 17 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, судланувчилардан жабрланувчининг қонуний вакили М.Қ. фойдасига 54 миллион сўмдан ортиқ зарар солидар тартибда ундирилиши белгиланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”